Қозоғистонда бу йил 752 нафар захирадаги зобит армияга чақирилади

Қозоғистонда бу йил 752 нафар захирадаги зобит армияга чақирилади

Жорий йилда 752 нафар заҳирадаги зобит армияга чақирилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, подполковник Руслан Жангулин маълум қилди.

“Ҳар йили ҳарбий кафедрани тамомлаган заҳирадаги зобитларни Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмлар сафларига чақирамиз. Бу йил ҳам режалаштирилган. Жорий йилда 752 нафар захирадаги зобитни чақириш режалаштирилган. У 2 йил ҳарбий хизматни ўтайди. Улар олган ҳарбий таълимини тўлиқтириш учун чақирилади”, — деди Руслан Жангулин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, захирадаги зобитлар Қуролли Кучларда етишмаётган мутахассисликлар бўйича лавозимларни эгаллашга чақирилади.

“Улар орасида алоқа мутахассислари, замбарак отувчи, психологлар бўлиши мумкин. Биз уларни чақирамиз”, - деди вазирлик матбуот котиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!