Қозоғистонда 856 минг доллар ўғирланганликда айбланиб, Спорт вазирлигининг амалдори қўлга олинди

Қозоғистонда 856 минг доллар ўғирланганликда айбланиб, Спорт вазирлигининг амалдори қўлга олинди

Қозоғистонда Туризм ва спорт вазирлигининг амалдори ўта йирик миқдордаги маблағларни ўғирлаганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги хабар берди.

Хусусан, вазирлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳибсга олинган.

Республика жамоаси вакиллари аввалроқ маҳсулотларнинг сифати ҳақида шикоят қилиб, уни бир марталик деб аташган.

“Агентлик пойтахт департаменти Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни ривожлантириш дирекцияси мансабдор шахсларига нисбатан катта миқдордаги маблағларни ўғирлаганлик учун судгача тергов бошлади. Шундай қилиб, 2022 йилда Қозоғистон терма жамоаси иштирок этган Осиё ўйинларида Хитойда ишлаб чиқарилган кроссовкалар ва рюкзаклар ўта паст сифатда сотиб олинди. Шу билан бирга, уларнинг нархи уч баравар қиммат қилиб кўрсатилди”, — дейилади матнда.

Департаментнинг таъкидлашича, етказиб берувчи томонидан товар Қозоғистонда ишлаб чиқарилгани ҳақида сохта ҳужжатлар ҳам тақдим этилган. Натижада давлатга 383 миллион тенге (856 минг доллар) миқдорида зарар етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!