Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1'ни қуриш бўйича Битим имзолади

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1'ни қуриш бўйича Битим имзолади

Бугун, 10 июнь куни Австриянинг Вена шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи кўмагида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган «Қирғиз Республикаси Халқаро энергетика инвестиция форуми»нинг биринчи куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этмоқда.

Форумдан кўзланган асосий мақсад – Қирғизистоннинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишларини намойиш этиш, инвестиция имкониятларини, жумладан, «Қамбарота ГEС-1» лойиҳасини муҳокама қилиш, Марказий Осиёда тоза энергияга ўтишни жадаллаштириш бўйича салоҳиятни намойиш этишдан иборат.

Форумда соҳанинг 200 нафарга яқин вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Австрия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия давлатларидан келган вакиллар, Европа Иттифоқ ҳамда бир қатор халқаро молия институтлари мутасаддилари қатнашяпти.

Форум доирасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Энергетика вазирликлари ўртасида «Қамбарота ГEС-1»ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.

Унга кўра, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва «Қамбарота ГEС-1» сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!