Қозоғистон парламенти Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади

Қозоғистон парламенти Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакатда Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади.

Қонун 2026 йилгача геостационар бўлмаган сунъий йўлдошлардан (Starlink, OneWeb) фойдаланган ҳолда алоқа технологияларини жорий этиш бўйича махсус регламент жорий этишни назарда тутади. Бу чекка қишлоқлардаги ижтимоий объектларни интернет билан таъминлаш имконини беради. Энди қонун Сенат томонидан маъқулланиши керак.

Бир неча кун олдин Forbes Қозоғистон мамлакатга 500 та тўпламдан иборат Starlink ускунасининг биринчи партияси олиб келинганини ёзганди. Уларни қишлоқ мактабларига ўрнатиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!