Қозоғистон Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш марказига айланди — ИИВ

Қозоғистон Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш марказига айланди — ИИВ

Сўнгги 4 йил ичида Қозоғистонда “синтетика” айланмаси 10 баробар ошди. Мамлакат Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш марказига айланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

Сўнгги йилларда Қозоғистон минтақада гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш марказига айланди. Бизнинг “синтетика”миз аллақачон Қирғизистон ва Ўзбекистон “бозорларини” фаол равишда тўлдирмоқда. Бу гиёҳванд моддалар учун жуда қаттиқ жазоларга қарамай амалга ошмоқда. Муаммо кимёвий моддалар ва ускуналардан қонуний фойдаланишдир.
Бунга моддалар, турли реакторлар, конденсаторлар ва буғлантирувчилар киради. Бироқ уларнинг ноқонуний савдоси учун реал жавобгарлик йўқ. Фақат прекурсорлар (мақсадли модданинг шаклланишига олиб келадиган реакцияда иштирок этадиган модда) контрабандаси ва нарколабораториялар учун жиҳозларни сотганлар жиноий жавобгарликка тортилади, — деди ИИВ раҳбари ўринбосари Марат Кожаев.

У қонунда белгиланган жазо йўқлиги сабабли ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддаларни “тайёрловчилар” товарларни сотишни бошлашини кутишларига тўғри келишини айтди.

Шу туфайли бугунги кунда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида прекурсорлар ва кўрсатилган ускуналарнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилган. Агар ўзгартиришлар қабул қилинса, гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш 15 йилдан 20 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, — деди Кожаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!