Қосим-Жомарт Тоқаев Серик Бурамбаевни республика ҳарбий-денгиз кучлари Бош қўмондони этиб тайинлади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Серик Бурамбаевни республика ҳарбий-денгиз кучлари Бош қўмондони этиб тайинлади, дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати тарқатган хабарда. Бошқа тафсилот келтирилмаган.
Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари 1993 йил ташкил этилган. Мамлакат мудофаа вазирлиги сайтида келтирилишича, Ҳарбий-денгиз флоти Каспий денгизининг Қозоғистон секторида давлат дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги, суверенитети, иқтисодий манфаатини ҳимоя қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).