Қизиқ факт. Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган

Қизиқ факт. Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 3 695 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Бу ҳолат ҳудудлар кесимида қуйидагича:

— Қорақалпоғистон Р. – 366 та
— Андижон вилояти – 116 та
— Бухоро вилояти – 424 та
— Жиззах вилояти – 101 та
— Қашқадарё вилояти – 331 та
— Навоий вилояти – 128 та
— Наманган вилояти – 137 та
— Самарқанд вилояти – 338 та
— Сурхондарё вилояти – 310 та
— Сирдарё вилояти – 84 та
— Тошкент вилояти – 299 та
— Фарғона вилояти – 181 та
— Хоразм вилояти – 422 та
— Тошкент шаҳри – 458 та


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!