Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,6 % га кўп.
✅ 2024 йил январь-март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 75,3 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган:
— Фермер хўжаликлари – 7,0 млн тонна
— Деҳқон хўжаликлари– 47,1 млн тонна
— Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари – 21,2 млн тонна
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).