Қирғизистонда 15 ёшли қиз жинсий қулликда ушлаб турилган

Қирғизистонда 15 ёшли қиз жинсий қулликда ушлаб турилган

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 15 ёшли қиз бир ойдан ортиқ вақт давомида жинсий қулликда бўлган, деб хабар беради Қирғизистон Республикаси омбудсмани матбуот хизмати.

Ўсмирнинг вакили Жаҳонгир Сайфуллаев Қирғизистоннинг ҳақиқатчиси (омбудсман) Жамила Жаманбаева билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, жабрланувчи қиз итоатсизлиги учун жазоланган ва ҳаммаси видеога олинган ва ҳозир ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

“Видеода қизнинг зўрлангани ҳақидаги даҳшатли кадрлар акс этган. Улар уни калтаклаб, зўравонлик билан қўрқитиб, ечинтириб, пичоқ билан қошларини олдирган. Ўсмир интим хизматлари учун турли эркакларга “сотилган”. У жаҳаннамнинг барча давраларини босиб ўтди”, – деди у.

Ж.Жаманбаева ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. Ҳозирда унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Зўравонлик қурбони узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилади. У ўз ҳаётидан қўрқади, чунки жиноятга алоқадорларнинг барчаси озодликда. Ҳақиқатчи ҳуқуқ-тартибот органларидан одам савдоси қурбонлари хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилди.

“Бола савдоси билан шуғулланувчилар қонун доирасида максимал даражада жазоланиши керак. Бундай очиқ жиноятга алоқадор ҳар бир киши топилиб, жазоланиши керак”, – дея талаб қилди Ж.Жаманбаева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!