Қатарда ўлимга ҳукм қилинган Ҳиндистон фуқаролари озод этилди

Қатарда ўлимга ҳукм қилинган Ҳиндистон фуқаролари озод этилди

Қатарда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган ва ўлимга ҳукм қилинган саккиз нафар ҳиндистонлик озод этилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги CNNга таяниб.

2022 йил август ойида бир гуруҳ Ҳиндистон фуқаролари Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, Қатарда ҳибсга олинган эди. 2023 йил октябрь ойида Қатар суди саккиз фуқарони ўлимга ҳукм қилди. Ҳиндистон барча ҳибсдагиларнинг оилалари билан алоқада экани ва Қатар ҳукумати билан ҳукмни муҳокама қилаётганини билдирган. Декабрь ойида вазирлик жазолар енгиллаштирилгани ва тез орада ҳукм ўзгариши мумкинлигини айтган.

“Ҳиндистон ҳукумати Қатарда ҳибсга олинган Dahra Global компаниясида ишлайдиган саккиз нафар ҳиндистонлик фуқаронинг озод этилишини олқишлайди. Уларнинг саккиз нафаридан етти нафари Ҳиндистонга қайтиб келди”, – дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни берган баёнотида.

Ҳиндистон Қатар давлати Амирининг ушбу фуқароларни озод қилиш ва уйларига қайтишларига имкон бериш ҳақидаги қарорини қадрлашини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!