Лукашенко руслар ва украиналикларни Беларусь қишлоқларидан ер сотиб олишга чақирди

Лукашенко руслар ва украиналикларни Беларусь қишлоқларидан ер сотиб олишга чақирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко республика аҳолиси, шунингдек, россияликлар ва украиналиклар, Беларуснинг истиқболсиз қишлоқларида фойдали нархларда участкаларни сотиб олишга чақирди.

Ҳурматли беларуслар, Украина ҳамда Россиядаги энг яқин дўстларимиз, истиқболсиз қишлоқлардан кичик ер участкаларини арзимаган тийинга сотиб олиш таклифим ҳақида ўйлаб кўринг, деди Лукашенко “Купала” республика байрамида.

Беларусь президентининг сўзларига кўра, бу кичик ва ўрта қишлоқларни сақлаб қолиш имконини беради.

Биз бир ярим мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги шаҳарчаларини қурмоқдамиз, улар қаерда бўлиши аллақачон аниқланган. Ушбу кичик ва ўрта қишлоқлар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Биз биргаликда уларни қайта тиклаймиз, сақлаб қоламиз, — дея таъкидлаган Лукашенко.

Беларусь президенти шаҳарликларни алоҳида таъкидлаб, уларни қишлоқлардан ер сотиб олишга чақирди. У, шунингдек, қишлоқдан 40-50 гектар ер сотиб оладиган пулга шаҳарда ёки шаҳар яқинида атиги олти гектар жой олиш мумкинлигини айтган.

Лукашенконинг таъкидлашича, руслар ва украиналиклар Беларусдан ер сотиб олишдан ва бу ерга “тинчлик ва осойишталик учун” келишдан хурсанд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!