Иқлим ўзгариши глобал даромадларни кескин камайтириши мумкин

Иқлим ўзгариши глобал даромадларни кескин камайтириши мумкин

Турли тадқиқот институтлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот иқлим ўзгариши йилига 38 триллион долларга тушиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Аммо юмшатиш ва мослашиш стратегияларига инвестициялар келажакдаги зарарни чеклаши ҳам мумкин. Бу зарарлар иқлим ўзгариши олдини олишга қариталган "Париж" иқлим битими доирасида иқлим ўзгариши хавфларини камайтиришга қаратилган суммадан 6 баробар кўпроқдир.

Иқлим ўзгариш сценариялари минтақаларда ҳароратнинг йилдан йилга кўтарилиб бориш билан боғлиқ кутилмалар оқланиши яхши бўлса-да, ҳудудларда ёғингарчилик тақсимотидаги прогноз вазият ҳали ҳанус ноаниқларга эга. Бу ёғингарчиликка "қараб қолган" иқтисодиёти аграр тармоққа боғланган мамлакатларда иқтисодий ўсишни кучайтираверади.

Прогнозларга кўра, иқтисодий зарарлар ҳудудларда тенг тақсимотга эга эмас. Камбағал мамлакатлар бой мамлакатларга қараганда 61% кўпроқ даромад йўқотишади. Ва иқлим ўзгариши таъсирларига нисбатан кам ҳисса қўшганларга ҳам номутаносиб юк тушади: "Тарихан атмосферага чиқрилаётган эмиссия қиймати паст бўлган мамлакатлар ҳавони ҳаддан ташқари кўп ифлослантирувчи мамлакатлар эмиссияси юқори бўлганларга қараганда 40% кўпроқ даромад йўқотишларига дуч келишади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!