Қашқадарёда ҳайдовчи севган қизининг яланғоч расмларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Қашқадарёда ҳайдовчи севган қизининг яланғоч расмларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли (аёл) Г.С. мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2.800.000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи 35 ёшли Н.Ж. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ж. аслида киракашлик билан шуғулланиши, шунингдек жабрланувчи Г.С.ни бир неча бор уйига олиб бориб қўйиш орқали у билан танишиб олган. Н.Ж., Г.С. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2.800.000 сўмлик телефон қурилмаси ёки ушбу телефон қурилмасининг пулини талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!