Президент: Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келди
Ўзбекистонда инфаркт ва инсулт асорати оқибатида фаол ҳаёти чекланган аҳолини тиббий ва ижтимоий реабилитация билан тўлиқ қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди.
Бу борадаги ишларни яхлит тизим асосида ташкил қилишга кўрсатма берилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга инсулт ва жарроҳлик амалиётидан сўнг реабилитация қилиш бўйича ягона миллий тизим яратиш, телевидение, радиода соғлом турмуш, тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ бор. Улар ичида етакчи бўлган Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келгани таъкидланди.
Университетдаги 71 та таълим йўналиши 56 тага камайтирилиб, янги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади.
Олийгоҳлардаги 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топширилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.