ЕЧЛ. "Реал" нечанчи бор финалга чиқди?

ЕЧЛ. "Реал" нечанчи бор финалга чиқди?

Ҳеч ким Чемпионлар лигаси финалида "Реал"дан кўра кўпроқ ўйнамаган.

Ярим финалда “Бавария”ни мағлуб этган (2:2, 2:1) Карло Анчелотти шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда “Боруссия” билан тўқнаш келишади.

Мадридликлар 18-марта финалга чиқди. Ҳозирда уларда 14 ғалаба ва 3 мағлубият бор.

Энг яқин таъқибчилар ҳисобланган “Милан” ва “Бавария” 11 тадан финалга эга.

"Реал Мадрид"нинг "Боруссия"га қарши ўйини 1 июн куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!