Ҳусийлар Исроил кемаларига ҳужум қилмоқда

Ҳусийлар Исроил кемаларига ҳужум қилмоқда

Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган “Ансор Аллаҳ” (хусийлар) шиа ҳаракати қуролли кучлари Адан кўрфази ва Ҳинд океанида Исроилнинг учта кемасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Яманнинг Al Masirah телеканалида ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.

“Яман қуролли кучлари денгиз кучлари, учувчисиз ҳаво кучлари ва ракета кучлари иштирокида операция ўтказиб, Адан кўрфазида Исроилнинг иккита кемаси - MSC DEGO ва MSC GINA кемаларига зарба берди. Ҳужум бир нечта баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган ва зарба аниқ бўлган”, — деди Сария.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!