Путин Беларус билан ядровий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди

Путин Беларус билан ядровий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди

Ядро машғулотларининг иккинчи босқичида Беларус Россияга қўшилади, деди Россия президенти Владимир Путин.

Ҳаммаси бўлиб, унга кўра, учта босқич бўлади.

6 май куни Россия Мудофаа вазирлиги Бош штаб Россия президенти Владимир Путин топшириғига кўра яқин келажакда Жанубий ҳарбий округ ракета тузилмалари ва Ҳарбий-денгиз флоти қўшинларининг ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилди: улар «стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланиш масалаларини» ишлаб чиқишни режалаштирмоқда (уни тактик деб ҳам аташади).

Эртаси куни Беларус Мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучларида тактик ядровий қурол ташувчиларни «тўсатдан текшириш» бошланганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!