Ирландия ва Испания 21 май куни Фаластин давлатини тан олиши мумкин

Ирландия ва Испания 21 май куни Фаластин давлатини тан олиши мумкин

Ирландия ва Испания 21 май куни Фаластин давлатини тан олиши мумкин.

«Репорт» «Reuters»га таяниб, Ирландия, Испания ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа қатор давлатлар 21 май куни Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқади, деб хабар бермоқда.

Маълумотларда айтилишича, мамлакатлар 10 май куни БМТ Бош Ассамблеясида фаластинликларнинг БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида тан олиниши учун асос бўладиган овоз беришни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1988 йилдан бери БМТга аъзо 193 та давлатдан 139 таси Фаластинни давлат сифатида тан олган.

22 март куни эълон қилинган қўшма баёнотда Испания, Ирландия, Малта ва Словения Фаластин давлатини тан олиш йўлида илк қадамларни ташлашга келишиб олган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!