Келгуси ҳафтада Россиянинг бир қатор ҳудудларида яна ғайритабиий юқори ҳарорат кутилмоқда

Келгуси ҳафтада Россиянинг бир қатор ҳудудларида яна ғайритабиий юқори ҳарорат кутилмоқда

Келгуси ҳафтада Россиянинг бир қатор ҳудудларида яна ғайритабиий юқори ҳарорат рекордлари кутилмоқда, деди Россия Федерацияси Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд.

Унга кўра, яқин кунларда Астрахан, Волгоград ва Ростов вилоятларида +40...+42 даража иссиқ бўлади. Краснодар ўлкасида +39…+41

Узоқ Шарқнинг жанубида ҳаво жуда иссиқ ҳаво бўлади. Бурятияда термометр +37 даражагача кўтарилади, Трансбайкалияда +39...+41, Амур вилоятининг жанубида +35...+36 бўлиши кутилмоқда.

Олимнинг таъкидлашича, Иркутск вилоятида, Ёқутистон ғарбида +32...+37 даража иссиқ ҳарорат кутилмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, Ростов вилояти ва Ставропол ўлкасида ҳароратнинг ҳаддан ташқари юқори бўлиши фонида кучли ёмғир, момақалдироқ ва секундига 23-25 ​​метргача шамол кучайиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!