Пойтахтда ҳаво ифлосланишида мазутнинг "айби" йўқ!

Пойтахтда ҳаво ифлосланишида мазутнинг "айби" йўқ!

Энергетика вазирлиги шу мазмундаги расмий хабарни телеграмм каналига жойлаган. Хабарда ёзилишича, пойтахтда вазирлик тасарруфидаги энергоблок ва иссиқлик марказ қозонхоналари мазут ёқилғисидан ажралган газ ташланмаларини экологик норматив ҳужжатларга мувофиқ филтрлар орқали ҳавони деярли зарарлантирмасдан фаолият олиб бормоқда.

"Бугун Тошкентда соат 14.10 да РМ-2.5 майда дисперс заррача билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ талабларидан 32.4 марта юқори даражада ифлосланишига (https://t.me/iqlimshunos_kundaligi/188?single) мазут ёқилиши сабаб эмас" демоқда вазирлик ўз хабарида.

Вазирлик мазут ёқилишининг шаҳар ҳавоси ифлосланишига таъсири йўқлигини мана бу ҳисоб-китоблари билан тушунтиришга ҳаракат қилган.

2 фераль куни ТошИЭС сутка давомида 5 минг тоннадан кўп мазут ёққан эрса-да, ўша куни пойтахт ҳавоси сифати ЖССТ дан 7 баробаргача ошган. Бугун соат 14.00 га қадар Тош ИЭС 2 февралдагидан қарийиб тўққиз баробар кам (600 тонна) мазут ёққан бўлса-да, ҳаво ифлосланиши ЖССТ талабларидан 32.4 марта юқори ифлосланиши ўз-ўзидан мазут ёнишидан ажралган ташлама версияси нолга айланишини назарда тутган.

Дарвоқе, ҳаво ифлосланишини келтириб чиқараётган манбалар, умуман мавжуд экологик нобарқарор вазият биргина тузилма томонидан ҳисобот шаклида берилмайди. Бу ерда кўплаб тузилмалар маълумоти, хулосалари керак. Масалан, ҳаво сифати ёмонлашишига шамол йўналиши, тезлиги ва об-ҳаво шароити каби омиллар ҳам асосий таъсир кўрсатувчи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!