Полшадаги қурол заводида кучли портлаш содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди

Полшадаги қурол заводида кучли портлаш содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди

«Биз бир неча йил олдин ишга туширилган ракета ёқилғиси марказида портлаш содир бўлди», деди завод директори Элзбиета Срениаwска.

Портлашдан кейин ёнғин чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши жароҳатланган ва бир киши ҳалок бўлган. Портлаш вақтида марказ ичида уч киши бўлган. Бир киши ўзи хонадан чиқиб кетди.

Воқеа жойида ўт ўчириш бригадаси ишламоқда, ҳаво қутқарув вертолёти ҳам қўнган.

Завод раҳбарияти портлашга нима сабаб бўлганини текширмоқда.

Воқеа содир бўлган Скаржиско-Каменнаядаги завод қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!