Польшада катта ёнғин содир бўлди

Польшада катта ёнғин содир бўлди

Польшанинг Бытом шаҳрида 13 майга ўтар кечаси кучли ёнғин содир бўлди.

Эрталабки соат иккида маҳаллий аҳоли портлаш овозидан уйғонган. Хусусий транспорт компаниясининг йирик парки ҳудудида автобуслар ёнаётгани маълум бўлди.

Ўт ўчириш бўлимига соат 02:20 да қўнғироқ келиб, ўн дақиқадан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган. Ёнғинни ўчириш эрталаб соат 7:00 гача давом этди, жами 40 га яқин ўт ўчирувчи жалб этилди.

Автопаркдаги 60 та автобусдан 10 таси ёниб, яна бир қанчаси қисман шикастланган.

Ёнғин сабаблари полиция томонидан аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!