Песков АҚШга мурожаат қилди: "Путин фамилиясини тинч қўйинглар!"

Песков АҚШга мурожаат қилди: "Путин фамилиясини тинч қўйинглар!"

Кремль Россия президенти Владимир Путин номи АҚШда ички сиёсий курашда восита сифатида фойдаланилаётганидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Кремль вакили АҚШ президентлигига номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трамп ўртасидаги дебатга изоҳ берди.

«Путин фамилияси, таъбир жоиз бўлса, Қўшма Штатларнинг ички сиёсий курашидаги қуроллардан бири сифатида қўлланилмоқда, бу бизга ростдан ҳам ёқмайди», деди у.

Песков, шунингдек, вақт фарқи туфайли Кремль реал вақтда мунозарани кузата олмаганини, бироқ улар берилган баёнотлар билан танишганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!