Перудаги қадимий шаҳар биргина сайёҳ учун махсус очилди

Перудаги қадимий шаҳар биргина сайёҳ учун махсус очилди

Япониялик Жесси Катаяма Перудаги Мачу-Пикчу қадимий шаҳри махсус очилган ягона сайёҳга айланди. Гап шундаки Катаяма у ерга ташриф буюришни узоқ вақт орзу қилган.

У март ойида Перуга келган ва мамлакатда бир неча кун дам олишни режалаштирган, аммо сайёрадаги коронавирус тарқалиши унинг режаларини ўзгартирди. Япониялик сайёҳ Мачу-Пикчу яқинидаги Aгуас Калиентес шаҳрида карантин сабабли қолиб кетди.

Маданият вазири Aлежандро Неиранинг айтишича, япониялик сайёҳга махсус сўров асосида ҳудудга кириш ҳуқуқи берилган.

Шундай қилиб Катаяманинг орзуси 10 октябрь куни амалга ошди. У вазирлик вакиллари билан бирга афсонавий шаҳар бўйлаб саёҳат қилди.

Тез орада Перунинг асосий сайёҳлик маскани бўлган Мачу Пикчу барчa учун очилиши кутилмоқда. Бироқ, расмийлар аниқ санани айтишганича йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!