Пентагон раҳбари исроиллик мавқедоши билан бир кунда икки марта суҳбатлашди

Пентагон раҳбари исроиллик мавқедоши билан бир кунда икки марта суҳбатлашди

Пентагон раҳбари Ллойд Остин бир кун ичида Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан иккинчи суҳбатини ўтказди ва Қўшма Штатларнинг Исроилни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади, деб хабар беради Америка департаменти ўз сайтида.

«Мудофаа вазири Ллойд Остин бугун Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан иккинчи марта суҳбатлашди ва Эроннинг мисли кўрилмаган ҳужуми муносабати билан Қўшма Штатлар Исроил мудофаасини собит қўллаб-қувватлашини тасдиқлади», — дейилади АҚШ департаменти матбуот баёнотида.


Мудофаа бошлиқлари «Эрон ҳужумини қайтариш учун амалга оширилган ажойиб мудофаа саъй-ҳаракатлари ва кучли ҳамкорликни» муҳокама қилишди.


«Котиб Остин Исроил Қўшма Штатларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишониши мумкинлигини аниқ айтди», дея қўшимча қилди Пентагон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!