"Пахтакор" стадионидаги тартибсизлик бўйича 16 киши қамоққа олинди

"Пахтакор" стадионидаги тартибсизлик бўйича 16 киши қамоққа олинди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида Осиё кубоги ўйинлари доирасида Ўзбекистон-Ироқ терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйининг 12 дақиқасида, ҳакам томонидан жамоалардан бирига 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар норозилик билдириб майдонга пластмасса сув идиши ва оёқ остидан кўчириб олинган бетон парчаларини улоқтирганлар.

Натижада, стадионда фотомухбир сифатида хизмат олиб бораётган 1992 й.т. Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, оммавий тадбир жараёнида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланди. Уларнинг 6 нафарига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 10 нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 3 нафарига жазо сифатида жарима тайинланган. Қолган 28 нафар фуқароларга нисбатан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Суриштирув жараёнида фуқаро Ж.С. ўзига нисбатан тан жароҳати етказган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

ИИВ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (9 )

    Bahodir
    Ertangi oʻyninga qoʻyisharmikan
    SHUHRATBEK
    Йог
    1050@
    Умуман мухлисларсиз утказиш керак барча уйинларни олга насаф👍👍👍
    АБВГД
    Хакамларни нотогри карорларидан жахли чиккандирда бечораларни
    0111
    Yana qachon futbol bor
    Group
    Бугун Ўзбекистон Таиланд
    Avazbek
    Xaqiqi kllerlarku bu rasmdaglar😄😄
    .SBM
    Iflos xakam sotilganidiku nma qisin jahli chiqadida xalqni
    OZODBEK
    Tug'ri qilishgan