Паулу Фонсека «Милан»ни бошқаради

Паулу Фонсека «Милан»ни бошқаради

Янги мавсумда «Милан» жамоасини бошқарадиган мураббий маълум бўлди.

Инсайдер Пауло Фонсеканинг хабарига кўра, «Милан» клуби раҳбарияти «Лилл» бош мураббийи Пауло Фонсека билан келишувга эришган. Португалиялик мутахассис Стефано Пиоли истеъфосидан кейин жамоа бош мураббийи этиб тайинланади.

Қайд этилишича, томонлар 2026 йилга қадар келишувга эришган. Фонсеканинг йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, «Ал-Иттиҳод» устози Марсело Галярдо миланликларни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Фонсека Франция клубини 2022 йилдан буён бошқармоқда. «Лилл» жамоаси жорий мавсумни 4-ўринда якунлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!