Озарбайжон халқаро қидирувдаги Ўзбекистон ва Украина фуқароларини Ўзбекистонга қайтарди

Озарбайжон халқаро қидирувдаги Ўзбекистон ва Украина фуқароларини Ўзбекистонга қайтарди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг сўрови асосида 1992 йилда туғилган Украина фуқароси Арсен Василевич Калдарар ва 1980 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Абдураҳмон Абдувалиевич Қаюмов жорий йилнинг февраль ойида Озарбайжонда ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

2002 йил 7 октябрдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича юридик ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга асосан айбланувчиларни экстрадиция қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, улар Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизмати махсус колоннаси ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!