Ослода тинч аҳолига қарата ўт очган шахс 30 йилга ҳукм қилинди

Ослода тинч аҳолига қарата ўт очган шахс 30 йилга ҳукм қилинди

4 июль, пайшанба куни Осло ҳудудий суди 2022 йилда Норвегия пойтахтидаги тунги клуб ташқарисида содир бўлган отишма бўйича ҳукм чиқарди. AP агентлиги эълон қилган суд қарорига кўра, судланувчи - Эрон-Норвегия фуқароси Заниар Матапур террорчилик ҳаракатида айбдор деб топилиб, 30 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради DW ахборот агентлиги.

Суд қарорига кўра, 45 ёшли эркак тинч аҳолига қарата автоматдан 10 та ўқ ва тўппончадан 8 та ўқ отган. Прокуратура маълумотларига кўра, Матапур “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига содиқликка қасамёд қилган.

Суд жараёнида прокурор ҳам, ҳимоячи ҳам Матапур оломонга қарата ўт очгани ва бу ҳаракат терроризм билан боғлиқ эканлигига тўлиқ рози бўлди. Бироқ судланувчининг адвокати уни ҳужумни уюштиришга чақирган ва ўзини “Исломий давлат”нинг юқори мартабали аъзоси сифатида кўрсатган Дания разведкаси агенти эканлигини айтиб, оқлов ҳукмини сўраган.

Осло марказидаги отишма 2022 йил 25 июнга ўтар кечаси бир-бирига яқин жойлашган учта муассаса ҳовлисида содир бўлган. Ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.

Қироллик бош вазири Йонас Гар Стере воқеани “бегуноҳ одамларга шафқатсиз ҳужум” деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!