Франция бош вазири истеъфога чиқади

Франция бош вазири истеъфога чиқади

Франция бош вазири Габриэл Аттал парламент сайловларида сўл альянс ғалаба қозонганидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди.

Аттал расман 8 июл кунидан истеъфига чиқади. Шу билан бирга, янги ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар давом этар экан, у бош вазир лавозимида қолишини қайд этди.

35 ёшли Габриэл Аттал бу лавозимга жорий йилнинг январ ойида келган ва Франция тарихидаги энг ёш бош вазирга айланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!