Гарет Саутгейт инглиз оммавий ахборот воситаларини жиддий айблади

Гарет Саутгейт инглиз оммавий ахборот воситаларини жиддий айблади

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг билдиришича, инглиз ОАВлари Евро—2024 ўйинлари олдидан муҳим маълумотларни сиздирмоқда.

“Биз футбол турнирида ғалаба қозонишга ҳаракат қиляпмиз ва ОАВ бизнинг машғулотларни тугатганимиздан икки соат ўтиб тактик маълумотларни сиздирмоқда. Улар хабарни тўғридан тўғри жамоа лагеридан олганликларини айтади, лекин бунинг жамоага қандай ёрдами тегади?

Биздан бошқача ўйнашимизни кутган швейсарияликларга биз қила оладиган ва тайёрланаётган ўйин услубини билдириб қўйишимиз жамоага қандай ёрдам беради?

Буни айтишга мажбурман, чунки биз шундай вазиятда ишлашга мажбур бўляпмиз”, — деб Саутгейт сўзларини келтирмоқда talkSPORT.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!