ШҲТ Бош котиби Пезешкиённи табриклади

ШҲТ Бош котиби Пезешкиённи табриклади

Шанхай ҳамкoрлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин Эрон Ислом Республикасининг янги Президенти этиб сайланган Масъуд Пезешкиённи қутлади.

– Сизни сайловдаги юксак ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман, – деди у. – Ишонтириб айтаманки, ШҲТ котибияти эронлик ҳамкасблар билан бирга глобал барқарорлик, минтақавий хавфсизликнинг асосий кафолати, мамлакатларимиз муваффақияти учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик механизмини ривожлантиришга содиқ.

Фурсатдан фойдаланиб, сайланган Президентга барқарорлик, чексиз куч-қувват, касбий муваффақият, мамлакат манфаати йўлида ғалаба, Эроннинг тинчлик севар халқига фаровонлик тилашга ижозат бергайсиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!