Оқ уй маслаҳатчиси Эронни Исроилга ҳужумдан воз кечишга чақирди

Оқ уй маслаҳатчиси Эронни Исроилга ҳужумдан воз кечишга чақирди

АҚШ Эронни Исроилга ҳужумдан воз кечишга чақиради ва бундай ҳужум содир бўлган тақдирда Исроилни ҳимоя қилишга содиқ қолади, деди Оқ уй маслаҳатчиси Жон Кирби

"Бизнинг Эронга мурожаатимиз ўзгармас бўлиб қолаверади. Биринчидан, биз Эронни бундай қалтис ҳаракатни амалга оширмасликка чақирамиз. Зиддиятни кучайтириш ва бирор минтақавий урушни бошлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Иккинчидан, агар керак бўлса, Исроилни ҳимоя қилишимизга тайёрланинг", — дея Кирбининг сўзларидан иқтибос келтиради Ғарб ОАВлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!