Оқ уй Исроил молия вазирини Ғазо бўйича айтган сўзлари учун танқид қилди

Оқ уй Исроил молия вазирини Ғазо бўйича айтган сўзлари учун танқид қилди

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Ғазо секторига ёрдам етказилишини блокировка қилишга чақирган Исроил молия вазири Безалел Смотрихни танқид қилди.

«Жаноб Смотрих томонидан айтилган фикрлар исроиллик гаровга олинганлар, ўз ватандошлари ва америкалик гаровга олинганларнинг ҳаётини самарали тарзда қурбон қилади ва урушнинг ушбу муҳим босқичида Исроилнинг миллий хавфсизлик манфаатларига зиддир », деди координатор навбатдаги онлайн брифингда.

«Улар Исроил жамоатчилигини чалғитмоқда», деди Оқ уй вакили.
Брифингда журналистлардан бири 20 йиллик фаолиятим давомида «Мен АҚШ ҳукумати расмий вакилидан Исроил вазири ҳақида ҳеч қачон бундай гапларни эшитмаганман», деб таъкидлади.

Кирби, шунингдек, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар 15 август куни Қоҳира ёки Доҳада бошланишини тасдиқлади .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!