Оксана Чусовитина ўзининг 9-олимпиадасида иштирок эта олмайдиган бўлди

Оксана Чусовитина ўзининг 9-олимпиадасида иштирок эта олмайдиган бўлди

Эртадан Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Унда вакиларимиз Оксана Чусовитина, Дилдора Aрипова, Лобар Aмриллаева ва Aлександра Шевченко иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу мусобақа "Париж-2024" Олимпиада ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятли. Мусобақада қуйидаги 14 та давлат: Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Корея, Малайзия, Филиппин, Шимолий Корея, Сингапур, Шри-Ланка, Тайпей, Вьетнам, Ўзбекистондан 50 нафар гимнастлар қатнашади.

Aфсуски, гимнастика афсонаси ушбу лицензион турнирда иштирок эта олмайди. Сабаб шундаки, у кечаги машғулот жараёнида жароҳат олган. Осиё чемпионати Парижга йўлланма берувчи охирги турнир ҳисобланади. 48 ёшли Оксана Чусовитина Олимпиадада иштирок этиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ягона спортчи. У Олимпиада ўйинларида бир мартадан олтин ва кумуш медаль соҳибаси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!