ОФК Ғазода вафот этган фаластинлик ҳакамга ҳамдардлик билдирди

ОФК Ғазода вафот этган фаластинлик ҳакамга ҳамдардлик билдирди

Фаластинлик футбол ҳаками ва унинг оиласи минтақадаги жанглар туфайли ҳалок бўлди.

Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК) лайнсмен Муҳаммад Хаттоб, унинг рафиқаси, тўрт нафар фарзанди ва бошқа оила аъзолари Исроилнинг Ғазо секторидаги Дайр ал-Бала шаҳрига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ташкилот президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳакамнинг оиласи вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Муҳаммад Хаттоб ва унинг оиласининг даҳшатли ўлими ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди ва ҳайратда қолдирди.

Биз Фаластин футбол ассоциацияси билан биргамиз, бу йўқотиш учун мотам тутамиз”, деди ташкилот раҳбари.

ОФК ва қолган Осиё футбол жамоатчилигининг фикрлари ва дуолари Муҳаммад Хаттобнинг яқинлари ва Фаластин футбол оиласи учун ушбу оғир қайғу даврида мадад бўлсин”, — дейилади конфедерация баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!