Нигерияда 8 нафар қуролли тўда аъзоси йўқ қилинди

Нигерияда 8 нафар қуролли тўда аъзоси йўқ қилинди

Нигерияда қуролли тўданинг саккиз нафар аъзоси йўқ қилинди.

Баучи штатида ўтказилган операция давомида жиноятчилар зарарсизлантирилди, деди полиция вакили Аҳмад Муҳаммад Вакил.

Вакилнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари ўғирлаб кетилган уч кишини ҳам қуролли тўда қўлидан озод қилишга муваффақ бўлган.

Сўнгги пайтларда Нигерия мамлакатнинг турли ҳудудларида қуролли тўдалар, шунингдек, Боко Ҳарам ва Даишнинг Ғарбий Африка қаноти бўлган ISWAP террор ташкилотлари томонидан ҳужумга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!