Непаллик альпинист Эверестни 29 марта забт этди

Непаллик альпинист Эверестни 29 марта забт этди

Непаллик альпинист Ками Рита Эверестни 29 марта забт этди ва ўз рекордини янгилади.

Бу ҳақда альпинист ишлайдиган тоғ экспедицияларини ташкил этувчи «14 Peaks» компанияси вакили маълум қилди.

«Бугун 07:25да Ками Рита йигирма тўққизинчи марта дунёдаги энг баланд тоғни муваффақиятли забт этди», — деди компания вакили Таши Лакпа.

54 ёшли альпинист Ками Рита ва унинг гидига 30 га яқин одам ҳамроҳлик қилди. Май ойининг бошида улар Эверест этагидаги таянч лагерга етиб келишди ва ўша пайтдан бошлаб тоққа чиқиш учун тўғри вақтни кутишди.

Ками Рита Эверестни биринчи марта 1994 йилда, 24 ёшида забт этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!