Немислар Исроилни қўллаб-қувватлашни тўхтатмода

Немислар Исроилни қўллаб-қувватлашни тўхтатмода

Ўтган ҳафта Германияда ўтказилган янги сўров натижаларига кўра, Германияда сўралганларнинг учдан икки қисми Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қоралаган.

Германиянинг Stern номли ҳафталик журнали томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, немисларнинг 61 фоизи Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини маъқулламайди.

Бу ноябрь ойида ўтказилган сўров натижаларидан кескин фарқ қилади. Ўшанда немисларнинг 62 фоизи Исроилнинг Ғазога бостириб киришини қўллаб-қувватлаган ва фақат 31 фоизи бунга қарши чиққан.

Фикрларни ўзгариши Германиядаги барча сиёсий партияларга ҳам таъсир қилди. Жумладан: Социал-демократик партия, "Яшиллар", йирик ўнг марказчи "Иттифоқ" партияси ва ҳатто бугунги кунда Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларига қарши бўлган ўта ўнг "Германия учун альтернатив" партиясининг баъзи аъзоларига таъсир қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!