Немис компанияларида киберҳужумлардан кўрилган зарар рекорд даражадаги 267 миллиард еврога етди

Немис компанияларида киберҳужумлардан кўрилган зарар рекорд даражадаги 267 миллиард еврога етди

Германиядаги компанияларнинг 80 фоиздан ортиғи сўнгги 12 ой ичида маълумотлар ўғирланишидан азият чекди ва 2024 йилда киберҳужумлардан кўрилган зарар деярли рекорд даражага - 267 миллиард еврога этди.

"Bitkom" ахборот технологиялари федерал ассоциацияси ўтказган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 2023 йилда немис компанияларининг 72 фоизи киберҳужумлар қурбонига айланган ва кибержиноятчиларнинг ҳаракатларидан кўрилган зарар 205,9 миллиард еврони ташкил қилган, бундан аввалги рекорд 2021 йилда ўрнатилган, ўшанда ҳужумчилар 223,5 миллиард евро зарар етказишга муваффақ бўлишган.

Киберҳужумлардан жабрланган компанияларнинг 70 фоизга яқини айбдор уюшган жиноятчилик эканлигини таъкидлаган (бир йил олдин фирмаларнинг 61% ҳам шундай фикрда эди). Кибержиноят қурбонларининг яна 20 фоизи уларга қилинган ҳужумлар ортида хорижий разведка хизматлари турганига ишонишади (7 фоизи бир йил аввал шундай деб ҳисоблаган).

"Германия иқтисодиёти учун хавфсизлик таҳдидлари кучаймоқда. Корхоналар ҳимоя чораларини кучайтиришда давом этишлари керак, бу ҳам кибер ҳужумларга, ҳам телефон тинглаш ёки қоғоз ҳужжатларни ўғирлаш каби "классик" жиноятларга тааллуқлидир" - деди Bitkom президенти Ральф Винтергерст. Унинг фикрича, замонавий дунёда IT-хавфсизлиги мавзуси алоҳида аҳамият касб этди, уни таъминлаш "ҳамма жойда компания бошқарувининг вазифасига айланиши керак".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!