IBA раҳбари Умар Кремлёв ХОҚнинг бўлажак президентига тавсия берди
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Халқаро Олимпия қўмитаси олимпия ҳаракатини ижобий томонга ўзгартириш бўйича ўз тавсиясини берди.
"Асосий қадам - мустақиллик. Ҳомийлардан, ҳар қандай сиёсатчилардан мустақиллик. Шунингдек ташкилот дунёни тинчлик ва аҳилликка, спортчиларни ҳимоя қилишга чорлаши лозим. Агар улар бу икки қадамни ташлай олишса, барчаси жойига тушади ва Олимпиада яна машҳурликка эришади.
Бугун албатта рейтинглар тушиб кетган. Уларнинг очилиш маросими қандай ўтганига қаранг. Бу даҳшат!", - деди Кремлёв.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).