Навоийда ЙТҲ: 2 киши вафот этди

Навоийда ЙТҲ: 2 киши вафот этди

Навоий вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Воқеа кеча, 22 сентябрь куни соат 18:30 ларда, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 281-282 километрлари оралиғида “Учқудуқ-Зарафшон” йўналишида содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Н.Д. хавфсизлик камарини тақмасдан Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши йўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, хавфсизлик камарини тақмаган, 1997 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

атижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчилари 57 ёшли Р.Д. воқеа жойида ва 24 ёшли С.М. шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Ж.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Навоийда ЙТҲ: 2 киши вафот этди

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан йўлнинг хавфли бурилиш жойларида йўл белгиларига амал қилишларини, тезлик меъёрини оширмасдан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!