Навоийда ҳавони ифлослантиргани учун 22 нафар фуқаро жаримага тортилди

Навоийда ҳавони ифлослантиргани учун 22 нафар фуқаро жаримага тортилди

Навоийда ҳавони ифлослантиргани учун 22 нафар фуқаро жаримага тортилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати.

Унга кўра, Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2024 йилнинг 1 майдан 17 май кунига қадар шаҳар ва туманларида ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 22 нафар фуқаро ноқонуний равишда атмосфера ҳавосини ифлослантиргани аниқланди. Булар:

  • Конимех туманида — 7 нафар;
  • Учқудуқ туманида — 4 нафар;
  • Хатирчи туманида — 3 нафар;
  • Навоий шаҳрида — 3 нафар;
  • Қизилтепа туманида — 3 нафар;
  • Кармана туманида — 1 нафар;
  • Томди туманида — 1 нафар.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 1-қисми асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 4 млн 934 минг сўм жарима белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!