Намангандаги Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи чегара божхона пости сентябрда очилади

Намангандаги Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи чегара божхона пости сентябрда очилади

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Учқўрғон” чегара божхона пости 2024 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берган.

Шунингдек, қурилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!