Наманган вилоятида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Наманган вилоятида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. турмуш ўртоғи Ю.Н.нинг номига аукцион орқали харид қилган “Обод намуна диёри” массивида жойлашган 1 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Х.га фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 6 900 АҚШ доллари ва 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.С.” МЧЖнинг Учқўрғон филиали раҳбари М.А. МЧЖга қарашли 8 сотих ер майдонини фуқаро Г.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб сотишини ваъда қилиб, эвазига 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!