Нафақадаги Мейвезер бир йилда қанча солиқ тўлаганини маълум қилди

Нафақадаги Мейвезер бир йилда қанча солиқ тўлаганини маълум қилди

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўтган йил қанча солиқ тўлаганини маълум қилди.

Енгилмас боксчи бир йил учун 18 миллион доллардан кўпроқ солиқ тўлаган.

“Ўтган йил учун 18,047,181 доллар солиқ тўладим. Бу мен ҳозирда нафақада бўлганим учун камроқ. Агар ҳали ҳам боксда бўлганимда бу сумма анча кўп бўларди”, — деб ёзиб қолдирган Флойд.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли боксчи фаолияти давомида 50 та жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!