Мусулмонга ҳужум қилган Англия полицияси офицери ишдан ҳайдалди

Мусулмонга ҳужум қилган Англия полицияси офицери ишдан ҳайдалди

Манчестер полицияси Манчестер халқаро аэропортида мусулмон йўловчиларга ҳужум қилган офицерни ишдан ҳайдаганини ва воқеа юзасидан тергов бошлаганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетган видеода полиция ходими ерда ётган эркакнинг юзига тепиб, қандай босиб ўтганини кўриш мумкин. Офицер, шунингдек, икки кишига қарши шовқинли қурол ишлатган.

Баъзи оммавий ахборот воситаларида полициячилардан бири кекса аёлни ҳам туртиб юборгани ҳақида хабар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!