Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди

Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди

“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ Англияда қолишга қарор қилди.

Саудия Арабистони жамоасининг катта миқдорда пул таклиф қилишига қарамасдан, мисрлик футболчи ҳозирги жамоаси билан шартномасини узайтирмоқчи. Салоҳ Европадан кетиш учун ҳали эрта эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” либосида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 27 та учрашувда 17 та гол уришга эришди. Унинг инглиз жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади.

Аввалроқ “Ал Иттиҳод” Салоҳни харид қилиш учун рекорд даражада пул беришга тайёр эканлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!