Москва муфтийси ҳам коронавирусга чалинди

Москва муфтийси ҳам коронавирусга чалинди

Москва муфтийси Илдар Алаутдинов ҳам коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у "Инстаграм"даги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Алаутдиновнинг айтишича, унинг оиласи касаллик белгиларини аввалига шамоллаш ёки гриппники деб ўйлаган, бироқ текширувлар коронавирус борлигини кўрсатган. Муфтий ўз видеомурожаатида касаллик жуда осон ва тез тарқалаётганини айтиб, ҳаммани огоҳликка чақирди.

“Касаллик жуда осон юқади, афсуски, нафақат ўзингиз, балки яқинларингиз учун ҳам оғир ўтади. Ўзингизни асрашингиз жуда муҳим”, – деди у. Шифокорлар унга кучли антибиотиклар тайинлаган.

Қирқ бир ёшли Илдар Алаутдинов Ал-Азҳар университетида ўқиган. 2013 йилдан бери Москва муфтийси лавозимида ишлаб келмоқда.  

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россияда бир кунда 5 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Касалланганларнинг умумий сони эса 1 035 789 нафарга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!