Мисрда 60 миллион киши ҳар куни “Қуръон радиоси”ни тинглайди

Мисрда 60 миллион киши ҳар куни “Қуръон радиоси”ни тинглайди

Мисрда “Қуръон радиоси” ишга туширилганига 90 йил тўлди. Мамлакатнинг 90 миллионлик мусулмон аҳолисидан 60 миллиони ушбу радиони ҳар куни тинглаши маълум қилинди.

Миср аҳолисининг 60 фоизи ҳар куни Quran Radio радиостанцияси дастурларини тинглайди. Бу ҳақда Quran Radio радиостанцияси раҳбари Муҳаммад Нур ушбу радиостанция яратилганининг 90 йиллигига бағишланган дастурдаги нутқида маълум қилди.

Унга кўра, ҳар куни 60 миллионга яқин одам Қуръон радиосини тинглайди, деб хабар беради Youm7сайти.

У Қуръон радиоси ўз чиқишини яхшилаш бўйича сўнгги пайтларда амалга оширган режаларига тўхталиб, техник инфратузилмани ривожлантириш, дастурларни диверсификация қилиш ва ёш ҳофизи Қуръонларни жалб қилиш мўлжалланаётганини таъкидлади.

Муҳаммад Нурнинг қайд этишича, илк бор «Қуръон радиоси” ишга туширилганда 12 ёш қори унинг сафига қўшилиб, Қуръон ўқишган.

“Қуръон радиоси” Қуръон тиловати бузилишининг олдини олиш ва машҳур қорилар томонидан Қуръонни тўғри тиловат қилиш мақсадида ташкил этилган.

Қуръон радиоси яратилганидан бери Миср халқи, шунингдек, дунёнинг бошқа мамлакатлари орасида катта шуҳрат қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!